Жетису вилоятида қанд лавлагидан юқори ҳосил олинди

Жетису вилоятида қанд лавлагидан юқори ҳосил олинди

Жорий йилда Жетису вилоятидаги хўжаликлар қанд лавлагидан рекорд даражада ҳосил кўтарди. Йиғим-терим кампанияси давом этаётгани ҳисобга олинса, кўрсаткич яна ўсиши мумкин. Тахмин қилинишича, йиғиб олинган маҳсулот ҳажми 600 минг тоннадан ошади. Фермерлар айтишича, бундай натижага янги технологиялар туфайли эришилган.


Тимур Маматаев, фермер:


– Ўйлашимча, бундай кўрсаткич – илмий ёндашув натижаси. Ҳар бир гектардан 700-750 центнер қанд лавлаги олдик. Бу, кам деганда, биз учун бошланиши, умид қиламизки, янада кўпроқ ҳосил оламиз.


Умуман, шакар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун минтақа хўжаликлари давлат кўмагини оляпти: ёнилғи-мойлаш материаллари, уруғ, ўғит, оқова сув учун субсидия ажратилмоқда. Натижада, йилдан-йилга экин майдонлари кенгайиб боряпти.


Нурдаулет Кененбаев, Жетису вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари:


Агар 2022 йилда бизда 4 минг гектар ерга қанд лавлаги экилган бўлса, 2023 йилда экин майдонини 8 минг 700 га оширдик. Айтиш мумкинки, бу йўналишдаги ишлар жорий йилда тўлақонли олиб бориляпти.


Юқори ҳосил туфайли шакар заводларида ҳам ишлаб чиқариш қуввати оширилди. Ҳозирги кунда корхоналарда кеча-ю кундуз қанд лавлаги қабул қилинмоқда. Жорий йилда, умумий ҳисобда, 90 минг тоннага яқин шакар ишлаб чиқарилиши режа қилинган.


Абдумалик Сарманов таржимаси