436 миллиард тенге миқдорида инвестициявий контракт тузилди

436 миллиард тенге миқдорида инвестициявий контракт тузилди

Қозоғистон йил бошидан буён ўттизтага яқин инвест-шартнома имзолади. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот қўмитаси берган маълумотга кўра, уларнинг умумий қиймати 436 миллиард тенгега тенг. Ҳужжатлар қайта ишлаш саноати, транспорт ва омборчилик, санъат ва бошқа соҳаларда фаолият юритишни кўзда тутади. Астана, Чимкент, Алмати шаҳарлари, Алмати, Жамбил, Ақтўбе, Қўстанай ва Туркистон вилоятлари бу борада пешқадам. Вазирлик берган маълумотга кўра, йилнинг биринчи чорагида e-license порталига хорижлик тадбиркорлардан инвестициявий енгиллик бериш тўғрисида 86 ариза келиб тушган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.