Мажилис 2025 йилда 100 та қонун қабул қилди

Мажилис 2025 йилда 100 та қонун қабул қилди

Ўтган йил Мажилис учун самарали бўлди. 2025 йилда Қозоғистон Парламентининг қуйи палатаси 100 та қонун қабул қилди, шундан 24 таси депутатлар ташаббуси билан тайёрланди. Мамлакат учун ўта муҳим Бюджет, Солиқ, Сув, Қурилиш ва Рақамлаштириш кодекслари тайёр бўлди. Қонунчилик ечимлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, рақамли трансформация ва қозоғистонликларнинг конституциявий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган. 2025 йилда соҳа ҳуқуқий жиҳатдан тартибга келтирилиши учун суньий интеллект тўғрисида қонун қабул қилинди.

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Жорий йилда рақамли ривожланишга оид иккита тизимни шакллантирувчи қонун қабул қилинди, уларни бугунги кунда асосий ҳужжатлар қаторида кўрсатиш мумкин. Сунъий интеллект тўғрисидаги қонун сунъий интеллектдан фойдаланиш, иқтисодий кўрсаткичлар, меҳнат самарадорлиги, сунъий интеллектни ҳаётнинг барча соҳаларига жорий этиш каби ташаббуслар билан боғлиқ иқтисодий жараёнларни йўлга қўйиш имконини беради. Бу ҳақда Давлат раҳбари аввал ҳам гапирган, уларга ҳуқуқий асос етишмаётганди. Депутатлар ташаббуси билан сунъий интеллект тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланди ва имзоланди.

Мажилисда таъкидлашларича, жорий йилда қонунчилик фаолияти амалий натижаларга қаратилди, самарадорлиги билан ажралиб турди. Яна битта қонунлар жамламаси болалар, таълим ва соғликни сақлаш билан боғлиқ. Умуман олганда, қабул қилинган ҳужжатлар мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилади, Қозоғистоннинг янада ривожланиши учун пойдевор яратди.

Марат Башимов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Йил муваффақиятли кечди, Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлат органлар самарали ишлаши, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган жуда кўп ижобий ўзгаришлар бор. Парламент Мажилиси фаол иш юритди, у 2022 йил конституциявий ислоҳотларидан сўнг кескин ўзгарди.

Абдумалик Сарманов таржимаси