Россия олий таълим даргоҳи ваколатхонаси очилди

Россия олий таълим даргоҳи ваколатхонаси очилди

Ғарбий Қозоғистон аграр-техника университетида Уфа давлат нефть-техника университети ваколатхонаси очилди. Бундан мақсад – халқаро илмий-таълимий маконда интеграцияни мустаҳкамлаш орқали халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш. Ушбу олий таълим даргоҳлари кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилади. Университетлардаги ўқитувчилар малакасини оширишга мўлжалланган курслар ташкил этилмоқда, биргаликда илмий-таълимий лойиҳалар амалга ошириляпти, университетлар орасида икки дипломли таълим йўлга қўйилган. Таъкидлаш зарурки, Давлат раҳбари ҳам хориждаги энг яхши таълим даргоҳлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида топшириқ берган.

Олег Баулин, Уфа давлат технология университети ректори:

– Аввал талабалар ўз таълим даргоҳида олган малакаларини такомиллаштириши борасида ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Улар нефть-газ йўналишида билимларини кенгайтирди. Натижада, меҳнат бозорида ўрнини топиши осонлашди. Бугунги кунда эса тўлақонли тармоқ орқали бирга ишлаш дастури мавжуд.

Таъкидлаш лозимки, бу ерда «техника фанлари магистри» академик даражаси тақдим этилади, илмий ва педагогик кадрлар тайёрланади. Шунингдек, Ғарбий Қозоғистонда ўқиган ёшлар хорижда амалиёт ўтайди.

Сарсенбек Мўнтаев, Техника фанлари доктори:

- Ваколатхонани очишдан асосий мақсад – бизнинг таълим даргоҳларимизда ўқиётган магистрант, талаба ва докторантлар бирга ишлай олиши, икки университет моддий-техник базасидан фойдаланиши, илмий иш юритиши учун шароит яратиб беришдан иборат. Бундай ҳамкорлик талабалар, магистрант ва докторантлар билим даражасини оширишга хизмат қилишидан умидвормиз. Натижада, рақобатбардошлик бир неча марта ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси