Хорижда Қозоғистон савдо уйлари очилади

Хорижда Қозоғистон савдо уйлари очилади

Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, битта савдо компанияси Ўзбекистонда иш бошлайди. Шу каби ташкилотлар Покистон ва Тожикистонда ҳам фаолият кўрсатади. Улар давлатлар орасида ўзаро савдони кенгайтиришга хизмат қилади. Вазирлик берган маълумотга кўра, савдо уйлари маҳсулотни фермер хўжаликларидан харид қилади ва бевосита савдога чиқаради. Натижада, товар кўнгилдагидек нархларда мамлакатимиз бозорларига етиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси