Қозоғистонлик мутахассислар туркиялик ва озарбайжонлик ҳамкасбларига петроглифларни реставрация қилиш технологияларини ўргатади. Таъкидлаймиз, олимларимиз Танбалида кўплаб қоятош суратларини тиклашга муваффақ бўлди, бу ерда 5 мингдан зиёд петроглиф, аҳоли манзили, қабрлар, эрта тош сочмалари ва ибодатхоналар аниқланган. Улар 14-аср ўрталаридан 20-асргача бўлган даврни қамраб олади. «Танбали» қояларидаги тасвирлар ҳали охиригача ўрганилмаган. Ҳар гал ушбу кўҳна рамзлар янги ракурсдан очилади. Бор жумбоқ мана шунда, дейди олимлар.
Зейнулла Самашев, археолог:
- Аввалига қояларни реставрация қилдик, уларга вақт ва инсон омили таъсир ўтказади. Улардаги тасвирлар асрлар ўтиб, хиралашган. Янги технологияларни қўллаш орқали расмлар тикланди. Бошқа вилоятларда ҳам шу усул билан ишлаш керак. Бу жуда яхши амалиёт.
Қозоғистонлик олимлар тажрибасидан Озарбайжондаги «Гобустан» қўриқхонасида фойдаланиш мўлжалланган. Бу масканда 1500 дан ортиқ петроглиф сақланаётганига қарамай, ҳалича уларни тиклашга эришилмаган. Шу сабабли, икки давлат музейлари орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида икки тарафлама меморандум имзоланган.
Вугар Исаев, «Гобустан» қўриқхонаси директори /Озарбайжон/:
- Ушбу меморандум моҳияти нимада? Бир нечта спектрда иш олиб борамиз. Иш санъат фаолияти соҳасига, тадқиқот соҳасига қаратилади. Илмий методлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали, маданиятимизни муҳофаза қиламиз, петроглифларимизни сақлаб қоламиз.
Таъкидлаш жоиз, «Танбали» - фақатгина Марказий Осиёда эмас, бутун дунёда катта аҳамиятга эга тарихий мажмуалардан бири саналади.
Абдумалик Сарманов таржимаси