2030 йилгача Қозоғистонда қайси касбларга эҳтиёж катта бўлади?

2030 йилгача Қозоғистонда қайси касбларга эҳтиёж катта бўлади?

Қозоғистонда келгуси 7 йил давомида энг кўп талаб қилинадиган 25 та касб маълум қилинди. Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази томонидан тузилган рейтингга кўра, ўқитувчи, ҳисобчи, қўриқчи, инкассатор ва уларга ёндашган касблар, шунингдек, дўкон сотувчиларига эҳтиёж ортади. Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази аналитиклари 2023-2030 йилларга мўлжалланган прогнозга асосланиб чиқарган хулосага мувофиқ, келгуси йилларда кутубхоначи, суд котиби, мусаҳҳиҳ, ҳунарманд, ўз эҳтиёжи учун маҳсулот чиқарувчи қишлоқ ҳўжалиги фермерларига эҳтиёж деярли йўқолишини тахмин қилинмоқда. Экспертлар фикрича, 2030 йилгача бу касбларга талаб 10, 5 минг кишидан ошмайди.

АЛЕКСАНДРА МОЛЧАНОВСКАЯ, МЕҲНАТ ЗАХИРАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- 2030 йилгача бўлган кадрларга эҳтиёж юзасидан ўрта муддатли прогноз макроиқтисодий модель асосида демографик модель, аҳоли бандлигига оид статистика маълумотлари, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти прогнози ҳамда вазирликлар режасига асосан тайёрланди. Бу маълумот давлат буюртмасини шакллантиришда ишлатилади. Таълим даргоҳларида ўқиш муддати 2-4 йил бўлгани сабабли 7 йиллик прогноз бўлажак талабни ҳисобга олган ҳолда ходимлар тайёрлаш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси