Бизнес фаолиятини амалдор шахслар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларнинг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш. Мажилис депутатлари рейдерликка қарши кураш ва тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгаришларни биринчи ўқишда маъқуллади. Мажилисмен Дмитрий Колода маълум қилишича, бу ҳужжат бир гуруҳ депутатлар томонидан Давлат раҳбари топшириғига кўра тайёрланган. Шу жумладан, республика Жиноят-процессуал кодексида бизнес ва фуқароларнинг ноқонуний тинтув, назоратдан ўтказиш ва олиб кетиш ҳолатлари юзасидан берган аризаларини кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Янги ўзгаришлар фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кутиляпти. Бундан ташқари, жиноий жараён томонларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширади. Депутат айтишича, қимматбаҳо металлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш учун Жиноят кодексига иккита янги модда киритилди.
Дмитрий Колода, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Амалдаги жиноят қонунчилик қимматбаҳо металлар, тошлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёнинг ноқонуний айланмаси учун жиноий жавобгарликни кўзда тутмайди. Шунингдек, бу ишда ёрдам кўрсатган, хавфли ишлаб чиқариш объектларига қимматбаҳо тошларни олиб кетиш учун ноқонуний кирганларга нисбатан жазо мавжуд эмас. Ваҳоланки, бу хавфсизлик қоидалари ва қазиб олиш технологияси талабларига риоя этмаслик сабабли кирган одамлар ва корхонада ишловчи ходимлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етиши эҳтимолини келтириб чиқаради.
Мажилисмен маълум қилишича, қонун лойиҳаси қатор экспертизадан ўтказилган. Шу жумладан, коррупция туғдириш эҳтимоли, илмий-лингвистик жиҳати ҳисобга олинган. Тадбиркорлар Миллий палатаси, ҳукумат томонидан ижобий эксперт хулосалари олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси