Қозоғистон Словакия билан сув захираларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш ниятида. Ҳамкорлик доирасида сув хўжалиги инфратузилмаларини янгилаш, замонавий ирригация тизимлари яратиш кўзда тутилган. Астанада икки давлат бош вазирлари Ўлжас Бектенов ва Роберт Фицо иштирокида ўтган «Қозоғистон – Словакия» бизнес-форумида шундай баёнот
берилди. Томонлар инновациявий IT секторида ҳамкорликни кенгайтиради. Рақамли экотизимда қўшма стартаплар иш бошлайди. Йиғилишда саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ҳарбий
саноат каби соҳаларда узоқ муддатли алоқалар боғлаш кўзда тутилди. Икки томонлама товар айланмаси ҳам ортиб боряпти. Жорий йилнинг 4 ойида унинг ҳажми 46 фоизга кўпайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

