Давлат раҳбари Талғат Алдибергеновни қабул қилди

Давлат раҳбари Талғат Алдибергеновни қабул қилди

Қозоғистонда юк айланмаси биринчи яримйилликда 8,6 фоизга ошган, транзит темирйўл ташувлари ҳажми эса 14 ярим миллион тоннани кўрсатган. Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга «Қазақстан темир жўли» бошқарув раиси Талғат Алдибергенов шу ҳақда ахборот берди. Бундай кўрсаткичлар Қозоғистоннинг логистика инфратузилмасига талаб ошаётганини, мамлакат транспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга эътиборни ўзида акс эттиради. Умуман, бугунги кунда Трансқозоғистон темир йўл йўлагини шакллантириш учун 1 минг 700 километрдан ошиқроқ янги темир йўл линиялари қурилмоқда, 3 минг километр йўл янгиланяпти. Бундан ташқари, миллий компания ўтказув қувватини ошириш ва логистика операцияларини яхшилаш мақсадида терминал тармоғини кенгайтириш устида ҳам иш олиб боряпти. Рақамли ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Масалан, Транскаспий транспорт йўналишида декларацияларни расмийлаштириш вақтини 8 соатдан 30 дақиқагача қисқартиришга муваффақ бўлинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси