Президент ва Гурбангули Бердимухамедов Яссавийни зиёрат қилди

Президент ва Гурбангули Бердимухамедов Яссавийни зиёрат қилди

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимухамедов  Қозоғистонга келдиТуркистон аэропортида олий мартабали меҳмонни Давлат раҳбари шахсан кутиб олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Гурбангули Бердимухамедов туркий дунёнинг маънавий ва тарихий-маданий қадамжоларидан бўлган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди. Эслатамиз, у ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Гурбангули Бердимухамедов «Ҳазрат-Султон» қўриқхонаси ҳудудидаги «Этноовул» мажмуасига ҳам боришди. Уларга миллий таомлар ва тўқимачилар, заргарлар, кулоллар ясаган буюмлар намойиш қилинди. Меҳмонларга қозоқ урф-одатлари ва маросимларига оид театрлаштирилган постановка ҳам қўйиб берилди. Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Гурбангули Бердимухамедов Turkistan visit centrга ташриф буюришди. Уларга 27 гектар ҳудудда археологик қазув ишлари якунига етган қадимий Кўлтепа шаҳри харобаларини ободонлаштириш, объектларини музейлаштириш лойиҳалари ҳақида ҳисобот берилди. Меҳмонларга яқинда очиладиган Ҳунармандлар маркази концепцияси тақдим этилди. Унда устахоналар, миллий гастрономия объектлари, шарқ бозори ва меҳмонхоналар қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси