Давлат раҳбари Сингапур Парламенти спикерини қабул қилди

Давлат раҳбари Сингапур Парламенти спикерини қабул қилди

Бугун Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев спикер Сеа Киань Пен раҳбарлигидаги Сингапур парламенти делегациясини қабул қилди. Учрашувда иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон Президенти таъкидлагани каби, томонлар ҳамкорликни кенгайтириш истагида. Халқаро ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда парламент дипломатияси айниқса  катта ўрин тутади. Ўз навбатида Сеа Киань Пен ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятни кўрсатди. Бугунги кунда Қозоғистонда 140 та Сингапур билан боғлиқ компанияслар фаолият юритяпти, ушбу мамлакатнинг  республикамизга киритган инвестициялари ҳажми 1 миллиард 400 миллион доллардан ошди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.