Давлат раҳбари «Самрук-Қазина» раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари «Самрук-Қазина» раҳбарини қабул қилди

«Самруқ-Қазина» инвестпортфелида 130 та мегалойиҳа мавжуд. Улар, шу жумладан, нефть-газ, нефть-химия, энергетика, логистика, тоғ-руда соҳалари билан боғлиқ. Ҳар бири мамлакат иқтисодига мультипликатив самара бера олади. Келгуси давр режалари ва ўтган ярим йил якунлари бўйича ташкилот етакчиси Қозоғистон Президентига ҳисобот берди. Нурлан Жақупов таъкидлашича, холдинг бевосита хорижий инвестициялар катализатори ва хорижликлар билан бирга молия киритувчи ҳамкор сифатида ишлаяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва жамғарма ишини такомиллаштириш юзасидан қатор аниқ топшириқлар берди. 

Нурлан Жақупов, «Самрук-Қазина» ҲЖ бошқаруви раиси: 

– Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари режада кўрсатилганича қолмоқда. «Самруқ-Қазина» даромади йилнинг биринчи ярмида 7,9 триллион тенгени, режадагидан 7 фоиз юқори кўрсаткични ташкил қилди. Инвестициявий портфелда 53,5 триллион тенге қийматга эга 130 та йирик лойиҳа бор.