Қозоғистон ва
Франция президентлари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва энергетикага оид
алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича музокара юритади. 1 ноябрь куни Қосим-Жўмарт
Тўқаев таклифига биноан Эмманюэль Макрон расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда
Ақўрда матбуот хизмати маълум қилди. 2 ноябрь куни эса Астанада Венгрия Бош
вазирининг расмий ташрифи бошланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Виктор Орбан барча
йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, келаси жумада, 3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахтида Туркий
давлатлар ташкилотининг 10-юбилей саммити бошланади. Тадбирда ташкилотга аъзо
Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари қатнашади. Шунингдек,
анжуманда кузатувчи давлатлар – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам иштирок
этиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.