Қозоғистонда
геологик разведка ишларига 40 миллиард тенге йўналтирилади. Мамлакат Бош вазири
тегишли қарорни имзолади. Маблағ 20 та лойиҳани амалга ошириш учун сарфланади. Жами,
100 минг квадрат километр ҳудудда иш олиб борилади. Жорий йилда аэрогеофизик ва
дала тадқиқотлари амалга оширилади. Лойиҳалар 2028 йилгача давом этади. Умуман
олганда, уч йил ичида давлат олиб борадиган геологик тадқиқотларга 240 миллиард
тенге сарфлаш мўлжалланган.
Дамир Кубенов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш
вазирлиги Геология қўмитаси раиси ўринбосари:
- Ажратилган
маблағ иккинчи авлод ГС2-50 томонидан 1:50 000 ўлчамида геологик суратга олиш учун
сарфланади. 100 минг квадрат километр ҳудуд қамраб олинади. Дастур масофадан
замонавий геофизик ва геохимик тадқиқотлар усулларидан фойдаланишни кўзда тутади. Маълумотлар
рақамли тарзда чуқур қайта ишланади. Йил охирида тупроқ
намуналари лабораторияда таҳлил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

