Италиядаги Қишки Олимпиадада 35 спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

Италиядаги Қишки Олимпиадада 35 спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

Қозоғистон жорий йилда Италияда ўтказиладиган Қишки  Олимпиадага 35 спортчини йўллайди. Туризм ва спорт вазири Ербўл Мирзабўсиновнинг таъкидлашича, мамлакатимиз миллий жамоаси 10 спорт турида 58 та медаллар жамламаси учун курашади. Улар қаторида биатлон, конькида югуриш, фигурали учиш, шорт-трек, тоғ-чанғи спорти, чанғи пойгаси, трамплиндан сакраш, фристайл-акробатика ва бошқалар бор. Вазирлик маълум қилишича, Олимпиадага тайёрланиш учун давлат 13 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратди. Тайёргарлик ишларига конькида югуриш, фигурали учиш, шорт-трек ва бошқалар бўйича 13 нафар етакчи хорижлик тренер-маслаҳатчилар жалб этилди.

Ербўл Мирзабўсинов, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:

- Биз бугунги кунда спортчилар учун барча шарт-шароитлар яратдик. Синовдан ўтган усуллардан фойдаланувчи мутахассислар жалб этилди. Спортчиларимиз пешқадам профессионаллар билан дунёнинг етакчи марказларида шуғулланди. Тиббий–биологик ва психологик йўналишларда ҳам шароитлар яратилди. Ўтган мавсум якунларига кўра, бизда дунё миқёсида маълум бир даражада мавқега эга спортчилар бор.

Туризм ва спорт вазирлигида таъкидлашларича, Қозоғистонда 13 та қишки олимпиада спорти фаол ривожланяпти. Олимпиада захираларини тайёрлаш ва соҳани барқарор ривожлантириш учун спорт инфратузилмалари ривожлантирирляпти. Мамлакат ҳудудида қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун мингтадан зиёд спорт объектлари ишлаб турибди. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистонда оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилади, ёшларнинг шуғулланиши учун йўл очади.

Абдумалик Сарманов таржимаси