Давлат раҳбари One Water Summit ишида қатнашди

Давлат раҳбари One Water Summit ишида қатнашди

Сув хавфсизлиги, сув захираларини самарали бошқариш, сув тежаш учун инновациялардан фойдаланиш. Саудия Арабистонида ўтаётган One Water Саммитининг асосий мавзулари шулар бўлди. Эслатамиз, анжуманнинг асосий ташкилотчилари Қозоғистон ва Франция бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев форумнинг очилишида нутқ сўзлади. Президент сув барқарор ривожланиш ва иқтисодий тараққиётнинг асосий шарти эканлигини таъкидлади. Лекин бугунги кунда 6 миллиард нафардан зиёд одам тоза ичимлик сувга эга эмас ёки унинг тақчиллигидан қийналаяпти. Бу муаммо йил сайин оғирлашиб боряпти ва глобал кўриниш оляпти.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Замонавий чорловлар барча учун келажакни таъминлаш бобида ягона глобал жавобни талаб қилади. Вазиятдан фойдаланиб, ҳозиргина мен тилга олган муаммолар билан тўқнашаётган барча минтақалар ва давлатлар учун ёрдам режасини эълон қилган Қирол жаноби олийларига самимий миннатдорчилик билдираман. Улкан ҳудудларга эга ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган Қозоғистон сувнинг асл қийматини яхши билади. Биз сув битмас-туганмас бойлик эмаслигини яхши англаймиз.

Айнан шунинг учун, ҳар бир томчи сувнинг қвадрини билган ҳолда, Қозоғистон Freshwater Challenge глобал ташаббусига ва One Water Vision иттифоқига қўшилади. У сув захираларини интеграцияланган тарзда ишлатишни кўзда тутади. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ташаббусларни тилга олди. Давлат раҳбари фикрича, иқлим сув инфратузилмасига киритилган аниқ инвестициялар бутун бошли минтақаларни ўзгартира олади. Сувдан самарали фойдаланувчи қишлоқ хўжалигини ривожлантириш керак, у атроф-муҳитга тушаётган юкламани камайтиради. Ва, албатта, глобал сув циклида музликлар муҳим ўрин тутади, шунинг учун уларни сақлаб қолиш борасида умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев уларни ўрганиш ва муҳофаза қилиш учун барча глобал тадқиқот марказларини бирлаштирувчи ҳамкорлик яратишни таклиф қилди. Бир сўз билан айтганда, сув муаммосини фақат биргаликда, вазиятни аниқ кузатиб борган ҳолда ҳал қилиш мумкин. Қозоғистон 2026 йилда БМТ ёрдамида Минтақавий иқлим конференциясини ўтказишни таклиф қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси