Астанада минтақа давлатлари етакчилари Орол муаммосини муҳокама қилади

Астанада минтақа давлатлари етакчилари Орол муаммосини муҳокама қилади

Қозоғистон жорий йилда Орол халқаро жамғармасида раислигини якунлайди. 22 апрель куни Астанада ташкилотга асос солган давлатлар раҳбарлари йиғилиши ўтказилади. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов жамғарма бошқаруви аъзолари билан бу тадбирга тайёргарлик масаласини муҳокама қилди. Йиғилишда сув соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари кўрилди. Шуниндек, сувни ҳисобга олиш ва бошқаришга эътибор қаратилди. Амударё ва Сирдарё ҳавзасида сувни ҳисоблаш, мониторинг қилиш, тақсимлаш бўйича автоматлашган ягона тизимини босқичма-босқич ишга тушириш ҳақида муҳокамага қўйилди. Бош вазир таъкидлашича, мамлакатимиз замонавий шартномалар ва ҳуқуқий база шакллантиришга эътибор қаратяпти. Шу жумладан, Қозоғистон Сувдан фойдаланиш бўйича  Марказий Осиё конвенция ишлаб чиқишни таклиф қиляпти. Ҳужжат сув захираларидан самарали фойдаланиш, гидрологик маълумотларни алмашиш тамойилларини акс эттириши зарур. Шунингдек, у Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг глобал сув муаммоларини ҳал қилиш учун БМТ таркибида Халқаро сув ташкилоти тузиш ташаббусини алоҳида кўрсатиб ўтди. Бу эса минтақавий лойиҳалар учун захиралар жалб этиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси