Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг 2029
йилгача ривожланиш Миллий тараққиёт режасини тасдиқлади.
Унда замонавий чорловлар ҳисобга олинган. Иқтисодда сифат ўзгаришига эришиш, қозоғистонликлар
фаровонлигини ошириш, инновациялар ва инвестицияларга эътибор берилган. Миллий режа тўрт блокка жамланган 17
та йўналишни ўз ичига олади. Эришилиши кутилаётган асосий ютуқлар қаторида асосий
инфратузилмалар ва сифатли хизматлардан фойдаланиш имконияти, ҳар бир фуқаро
учун тенг имкониятлар яратилиши кўрсатилган. Ҳужжатдаги индикаторларга эришиш
жон бошига ҳисоблаганда Қозоғистоннинг юқори даромадга эга давлатлар қаторига
киришига олиб келади. Ялпи ички маҳсулот 450 миллиард долларга етиши зарур.
Иқтисоднинг ўсиш суръати йилига
6,7 фоизни ташкил қилиши, қозоғистонликларнинг
ўртача умри 77
ёшни ташкил қилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси