Давлат раҳбари Мади Такиевни қабул қилди

Давлат раҳбари Мади Такиевни қабул қилди

Давлат бюджетига 2024 йилнинг биринчи чорагида 4 ярим триллион тенге тушди. Бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Молия вазирининг ҳисоботини тинглади. Мади Такиев таъкидлашича, бюджетнинг харажат қисмини 300 миллиард тенгега қисқартириш таклиф этилди. Маблағ имкон қадар кўп иқтисодий фойда келтирадиган йўналишларга сарфланади. Давлат раҳбарига ЕОИИ божхона чегарасидаги божхона инфратузилмаларини модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳа ўтказиш пунктлари қувватини 6 марта, юк ўтказиш муддатини 2 марта ошириш, товарлар ва транспорт воситаларини кеча-кундуз онлайн-тартибда кузатиш имконини беради. Реконструкция ишлари йил охиригача якунланади. Президент Молия вазирига бюджетнинг мувозанатини таъминлаш, рақамлаштириш орқали солиқ ва божхона ишини бошқаришни такомиллаштиришни топширди

Абдумалик Сарманов таржимаси.