«Қозоғистон вагонсозлик компанияси»нинг ишлаб чиқариш қуввати 2 ярим марта, ойига юзта вагондан 240 тагача ортди. Павлодар вилоятига ташриф буюрган республика Бош вазири корхона маҳаллий иши билан танишди. Бугунги кунда компания 3 мингта ярим вагон етказиб бериш бўйича контрактни муддатидан олдин якунлаяпти. Корхонада мутахассислар малакасини оширишга катта эътибор бериляпти.
Жўламан Ахмадиев, «Қозоғистон вагонсозлик компанияси» МЧЖ бош муҳандиси:
- Заводимизда 800 нафар мутахассис ишлайди. Ишчи касблари йили доирасида корхонада махсус таълим даргоҳи очилди. Унда биз барча ходимларнинг малакасини ошириш билан шуғулланамиз.
Ренат Тимур, «Қозоғистон вагонсозлик компанияси» МЧЖ бош муҳандиси:
- Мен заводда иш жараёни мунтазам давом этиши учун техник ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш учун масъулман. Жорий йил Президентимиз томонидан «Ишчи касблари йили», деб эълон қилинди. Ҳар томонлама ёрдам беришаётганини кўриб турибмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

