Иқтисодни
диверсификациялаш чора-тадбирлари самара бераяпти. Қозоғистоннинг ялпи ички
маҳсулоти йилнинг учинчи чорагида нохомашё сектори ҳисобига 4 фоизга ўсди. 14 минтақада қайта ишлаш саноатида ривожланиш
кузатилди. Бош вазир Давлат раҳбарига ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижалари
ҳақида ҳисобот берди. Шу жумладан, ташқи товар айланмаси 91 миллиард доллардан
ошди, ундаги экспорт улуши 3,3 фоизга кўпайди. Ўлжас Бектенов маълум қилишича,
давлат бюджетига салкам 15 триллион тенге тушди. Шу билан бирга, ноқонуний
ўзлаштирилган активларни қайтариш ишлари фаол давом этяптим. Давлатга 265
миллиард тенгега тенг активлар қайтарилди. Барча маблағлар ижтимоий аҳамиятга
эга мақсадларда сарфланяпти. Шунингдек, маданий-таълимий ва спорт марказлари
қурилиши, муҳтожларга ёрдам чоралари кўрсатииш давом этяпти. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Ҳукуматга Қозоғистон иқтисодиёти барқарор ўсишини таъминлашни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси