Пойтахтда волонтёрлик ташаббуслари учун кичик грантлар танлови эълон қилинди. Унда 14-29 ёшдаги фаол йигит-қизлар қатнаша олади. Шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида маълум қилинишича, грант миқдори - 350 минг тенге. Танловда тақдим этилган ёшлар ташаббуслари шаҳарнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган. Шунингдек, инновациялар, фан ва спорт соҳасидаги ташаббуслар ҳам кўрилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа уч йилдан буён рўёбга чиқариляпти. Ундан бош мақсад – волонтёрлар ва жамоат ташкилотлари ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Аризалар 22 апрелгача қабул қилинади.
Абдумвлик Сарманов таржимаси.