Йирик халқаро фармацевтика холдинги келиши кутиляпти

Йирик халқаро фармацевтика холдинги келиши кутиляпти

Тиббий препаратлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг йирик компанияси Қозоғистонда улкан фармацевтика заводини бунёд этиш ниятида. «KAZAKH INVEST» берган маълумотга кўра, Миср холдинги қулай жойлашгани, мақбул инвестициявий иқлим мавжудлиги туфайли республикамизда иш бошлашга қарор қилган. Бундан ташқари, холдинг раҳбарияти таъкидлашича, у технологиялар трансферти ва кадрларни ўқитишга тайёр. Бунинг учун доимий хорижий стажировкалар ташкил қилинади. Ҳозир инвесторлар лойиҳани рўёбга чиқариш учун Қозоғистон томони билан музокара юритяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси