2023 йил биринчи ярмида меҳмонхоналар 98,7 миллиард тенге даромад олди

Қозоғистон туризм сектори фаол ўсмоқда. Йилнинг биринчи ярмида мамлакат меҳмонхоналари саёҳатчиларга салкам 99 миллиард тенге ҳажмида хизмат кўрсатди. Бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кўп. Ўтган йили меҳмонхоналар даромади 68 миллиард тенгени ташкил қилганди. Пандемиягача бўлган даврга нисбатан ҳисоблаганда ҳам 2 марта ўсиш қайд этилди

 

Ақмарал Менлибек, Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги қўмитаси бошқармаси бош эксперти:

- Йилнинг биринчи ярмида меҳмонхоналар хизматидан фойдаланган ички туристлар сони 3,1 миллион нафарга етди. Бу эса 2022 йилнинг шу давридан салкам 400 минг нафарга кўп. Пандемиягача бўлган кўрсаткичдан 1 миллион нафарга ортиқ.

 

Хорижликларга келганда, йилнинг биринчи ярмида меҳмонхона ва дам олиш зоналарига ярим миллион турист келган. Бу эса ўтган йилдагидан икки марта ортиқ.