Шимолий Европанинг қатор давлатларида Қуръоннинг ёндирилиши –
йўл қўйиб бўлмайдиган иғвогарлик. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, бу иш замонавий
дунёда вазиятни кескинлаштириш, халқлар ва давлатлар ўртасида ишончга путур
етказишга йўналтирилган. Қозоғистон Президенти фикрича, тегишли давлатларда
кўпайиб бораётган вандаллик, фуқароларнинг масъулиятсизлиги давлатлар ва
эътиқодларнинг оқилона бирга яшашига қаратилган ҳамда кўпчилик тан олган меъёрларга
тўғри келмайдиган ҳолат сифатида қораланиши лозим. Таъкидлаш зарурки, бугунги
кунда БМТ Бош ассамблеяси ҳар қандай муқаддас китобни таҳқирлашни кескин
қораловчи ва халқаро ҳуқуқни бузувчи ҳолат деб баҳоловчи резолюция қабул
қилинган. Эслатамиз, Қозоғистон конфессиялараро тотувлик ва бағрикенглик жаҳон
маркази ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам мамлакатда Жаҳон ва анъанавий
эътиқодлар етакчи съездларини ташкил этиш имконияти туғилди. Бу анжуман турли конфессиялар
вакиллари ўртасида амалий ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш имкониятини яратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси