Давлат раҳбари қатор саммит иштирокчилари билан учрашди

Давлат раҳбари қатор саммит иштирокчилари билан учрашди

БМТ Бош котиби Астананинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотидаги раислик фаолиятини юқори баҳолади. Антонио Гутерриш Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади, мамлакатнинг глобал хавфсизлик ва тинчликни таъминлашдаги хизматларини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари билан суҳбатда  Бош котиб шундай деди. Антонио Гутерриш Астанага Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифи билан етиб келганди. 

Давлат раҳбари ШҲТ самитида қатнашиш мақсадида Астанага учиб келган Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тонийга Қозоғистоннинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Президент араб давлати билан тиғиз алоқалар тарафдори эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний икки давлат олдида, шу жумладан, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида катта ишлар борлигини таъкидлади. 

Президент Владимир Путин билан учрашаркан, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ саммити ишида қатнашгани учун унга миннатдорчилик билдирди, Россиянинг «шанхай руҳияти»ни мустаҳкамлаш ва ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида гапирди. Эслатамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Тожикистон ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан учрашганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.