Давлат раҳбари Қозоғистон – Сингапур бизнес форумида қатнашди

«Сингапур – Марказий Осиё». Қозоғистонда халқаро хаб қурилади. Қозоғистон – Сингапур бизнес-форумида Қосим-Жўмарт Тўқаев янги интеграцияланган мегаполис лойиҳаси ҳақида гапирди ва тадбиркор доираларни унда қатнашишга чақирди. Давлат раҳбари ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишларини ҳам кўрсатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда эркин бозорни ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва билимларга асосланган иқтисодга ўтиш бўйича катта ислоҳотлар бошланди. Янги инвесторлар келиши учун эса уларга давлат ёрдами кўрсатилади, Инвестициявий кенгаш ишлаб турибди. Давлат раҳбари ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишларини тилга олди. Шу жумладан, ўта муҳим хомашё ва табиий бойликларгт разведка қилиш, қазиб олиш, тикланувчи энергия, транспорт-логистика соҳаларида ишлаш мумкин. Сингапур компанияларига қўшма агроинновациявий марказлар тузиш таклиф этилди. Томонлар биотехнологиялар соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин. Қозоғистон ва Сингапур биопрепаратлар тадқиқотларини молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқариш учун инвестициявий жамғарма тузади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.