Қозоғистон 2024 йилда Германияга 1,4 миллион тонна нефть етказиб беради

Қозоғистон  2024 йилда  Германияга 1,4 миллион тонна нефть етказиб беради

Қозоғистон йил охиригача Германияга 1,4 миллион тонна нефть етказиб беради. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 10 ойида 1 миллион 200 минг тонна «қора олтин» экспорт қилинган. 2025 йилда Европа давлатига яна шунча нефть сотиш режалаштирилган. Вазирликда таъкидлашларичабу Қозоғистон нефть секторининг барқарорлиги ва Германия билан энергетик ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Эслатамиз, аввалроқ Қосимўмарт Тўқаев республика немис бозорига нефть экспортини кенгайтириш ниятида эканлигини таъкидлаган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.