Қозоғистонда давлат бошқаруви ва мудофаа капиталига, шунингдек, ижтимоий таъминотга киритилган инвестиция ҳажми 93 миллиард тенгедан ошди. Бошқача қилиб айтганда, 2022 йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсаткич икки марта кўпайган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса киритилган сармоя ҳажми 29 ярим фоизга камайган. Финпром.кз берган маълумотга кўра, Туркистон вилоятига 24,5 миллиард тенге инвестиция йўналтирилган. Пешқадам учликда бир миллиард тенгедан зиёд маблағ сарфланган Астана ва салкам бир миллиард тенге сармоя билан Алмати шаҳри ҳам мавжуд. Молиялаштириш манбаларига келсак, республика бюджети, маҳаллий даромад, банкдан олинмаган қарз маблағлари, корхоналарнинг ўз капитали ишлатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси