Қозоғистонда келгуси 3 йил ичида уран қазиб олиш 2023 йилга нисбатан 50 фоизга ортади. Миллий атом компанияси берган маълумотга кўра, бу йил 21минг тоннадан зиёд уран олинган. 10 ой ичида ушбу соҳада Қозоғистон экспорти 3 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилдагидан салкам бир миллиард долларга кўп. Маҳсулот экспорти географияси кенгайди. 2021 йилда уран 8 давлатга юборилса, ўтган йили 11 давлатдан харид қилишди. Январь-октябрь ойларида фақат Хитойга 923 миллион доллар қийматга эга маҳсулот жўнатилди. Экспортни диверсификациялаш дастури доирасида тарихда биринчи марта Бирлашган Араб амирликлари билан «Барака» атом электростанцияси учун уран етказиб бериш тўғрисида контракт имзоланди. Ҳужжат икки давлат компаниялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.