Innoprom Qazaqstan: Ишланмалар меҳмонларни ҳайратлантирмоқда

Астанада Innoprom Qazaqstan кўргазмаси давом этмоқда. Эслатамиз, тадбирда МДҲ давлатларидан келган 300 дан зиёд компания қатнашяпти. Улар энг яхши ишланмаларини тақдим этган. Айни пайтда, ушбу маҳсулотлар турли-туман соҳаларда қўлланади. Кичик авиациядан тортиб, сунъий интеллект ва тиббиёт, транспорт-логистика ва инфратузилма лойиҳаларига қадар. Шулардан биттаси – темир йўл рельсларини ишлаб чиқарувчи завод. Мамлакатимиз ғарбида жойлашган мазкур корхона 2025 йилда ишга туширилиши режа қилинган. Унда узунлиги 800 метрга тенг бўлган уламасиз рельслар ишлаб чиқарилади, мамлакатнинг бутун темирйўл тармоғи шундай излар билан таъминланади.

Елнур Бейсембаев, Темир йўл рельсларини ишлаб чиқарувчи корхона директори:
- Бу уланмайдиган, чоксиз темир йўл рельслари ҳам йўловчи таркибли, ҳам юк таркибли поездларда тезликни ошириш учун имконият яратади. Қозоғистон Шарқу Ғарб ўртасида жойлашган, ушбу салоҳиятдан фойдаланган ҳолда, биздаги тезюрар транспорт линиялари  шарқдан ғарбга юкларни янада жадалроқ етказишига замин ҳозирланади. Биз МДҲ бозорларига чиқишни мўлжаллаяпмиз, потенциал мижозларимиз Беларусь, Қирғизистон, Арманистон. Россия Федерациясига ҳам чиқиш, шу бозорни эгаллаш ниятидамиз.

Қозоғистон павильонидаги секциялар кўргазма меҳмонларини ҳайратлантиришда давом этмоқда. Асосий эътибор «Қазақстан Инжиниринг» миллий компанияси тақдим қилган робот-итга қаратилган. Роботлаштирилган қоровул ит  Хитойда ишлаб чиқарилади, бироқ тўлиғича мамлакатимиз  ноу-хауси асосида ишлайди. У қўриқчи вазифасини бажаради, ҳудудни таҳлилдан ўтказади, йўқолган одамларни қидиради, ҳатто етказиб бериш хизматига ҳам шай. Шу билан бирга, ФВВ юртимизда ёнғин ўчиришда ишлатиш учун харид қилишни режалаштирган учувчисиз ускуналар ҳам диққатни ўзига жалб этмоқда.  

Артур Мосендз, «Қазақстан инжиниринг» МК Фуқаро ишлаб чиқариши ва сотув  департаменти директори:
- Биринчи жўнатмаларни ФВ вазирлиги билан амалга оширамиз, ёнғинга қарши хизмат қўмитаси билан, бугунги кунда тахминан 80 дона буюртма олдик, учувчисиз ускуналар, жорий йил сўнгига қадар етказиб берамиз. Ўзига хослиги шундаки, ушбу учувчисиз ускуналар 4 соатгача парвоз қила олади, шунга мос равишда, бир вақтда йирик ҳудудларни, улкан гектарларни кузатиш имкони мавжуд. Ҳамкорларимиз бор, Хитойда бўлганидек, Чехияда ҳам мавжуд, шунга яраша ишланмаларга эгамиз. Ўзимизнинг ресершн девелопмент марказимиз, муҳандисларимиз бор, республикамизнинг барча эҳтиёжини қоплашга, таъминлашга тайёрмиз.

 Хуршида Абдуллаева таржимаси.