Қозоғистонда таълим жараёнини рақамлаштириш ишлари давом этяпти. Мактаб дарсликларининг 93 фоизи электрон форматига ўтказилди. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, улар давлат экспертизасидан ўтказилган ва таълимий-усулий мажмуалар рўйхатига киритилган. Электрон дарсликларни ишлаб чиқиш билан 11 та нашриёт шуғулланяпти. Педагоглар дарсларда инновациявий ёндашувларни жорий этиши учун усулий тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўқитувчилар замонавий рақамли технологиялар, онлайн-коммуникациялардан фойдаланяпти, онлайн-имкониятлардан фойдаланишни ўзлаштиряпти. Бундан ташқари, робототехника, STEM, химия, физика, биология бўйича замонавий кабинетлар очиш ишлари амалга ошириляпти. Ҳозир мингтача мактаб ана шундай синфлар билан таъминланган. Таъкидлаш лозимки, предмет кабинетлари Ақмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Қизил Ўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкентда иш бошлади.