Давлат раҳбари қатор сармоядорлар билан учрашди

Давлат раҳбари қатор сармоядорлар билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашди. Давлат раҳбари Европа Тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан ҳамкорлик истиқболлари ва Қозоғистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Одиль Рено-Бассо таъкидлагани каби, ЕТТБ келгуси йилларда «яшил тараққиёт»га ўтишни қўллаб-қувватлаш учун Қозоғистон иқтисодига 2 миллиард евро сармоя киритиш ниятида. Microsoft компаниясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича президенти билан Қосим-Жўмарт Тўқаев IT-саноат ва стартаплар учун экотизимлар яратиш борасида фикр алмашди. Давлат раҳбарига корпорациянинг Қозоғистондаги офиси мультиминтақавий хабга айлантирилгани маълум қилинди. У Марказий Осиё, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Монголия ва Покистонни ўз ичига олади. Бундан ташқари, келгуси йилда Сунъий интеллект миллий маркази яратилиши кутиляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев шунингдек, Solidcore Resources ижрочи директори билан ҳам учрашди. Компания  Павлодарда янги гидрометаллургиямажмуаси бунёд этяпти. Унда таркибида 98 фоиз олтин бўлган доре қотишмаси чиқарилади. Давлат раҳбари Polpharma  кузатув кенгаши раиси Ежи Старакни ҳам қабул қилди. У компаниянинг сифат назорати лабораторияси ва илмий-тадқиқот синов маркази қурилиши ниҳоясига етгани ҳақида гапирди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.