Давлат раҳбари Қўсшидаги мактаб-гимназия билан танишди

Давлат раҳбари Қўсшидаги мактаб-гимназия билан танишди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ақмўла вилоятига қилган амалий ташрифи Қўсшидаги бир ярим минг ўринли мактаб-гимназия билан танишувдан бошланди. Ўқув муассасаси янги туманда жойлашган, хусусий сармоя эвазига барпо этилган, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси стандартларига мос келади. Бу ерда информатика, кимё, физика, биология, технология, робот техникаси, мобилография, виртуал автомобиль бошқариш таълими, чет тиллар кабинетлари, мажлислар зали ва спортзаллар бор. «Ягона тарбия дастури» доирасида бепул спорт секциялари, шахмат, тўғизқумалақ, асиқ ату, рақс, фортепиано ва дўмбира тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Давлат раҳбари ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларга янги ўқув йилида ютуқлар тилади. Совға-саломлар топширилди. Президент ўзи ёзган «Отам ҳақида сўз» китобини ва маҳаллий маҳсулот бўлган мактаб автобусини тортиқ қилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Қозоғистон илғор давлатга айланиши учун робот техникаси сингари муҳим йўналишларни ўрганиш лозим. Бу билимлар ҳамиша эҳтиёжга эга бўлади. Ёш авлод таълим олишга интилиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.