Буюк
Британиядан Қозоғистон тарихи билан боғлиқ 15 қўлёзма ва 500 та ҳужжат топилди.
Махсус илмий экспедиция Лондон, Оксфорд ва Манчестер кутубхоналари, архивлари
ва тадқиқот марказларида иш юритди. Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази мутахассислари
«Устоди соний» номини олган Абу Носир ал-Форобийнинг умр йўли тўғрисидаги
олимларнинг тадқиқотлари нусхасини олишди.
Жандўс Бўлдиқов, Қозоғистон
Республикаси Қўлёзмалар Ва Ноёб Китоблар Миллий Маркази Директори:
– Биз Манчестердаги Жон
Райлендс кутубхонаси, Оксфорддаги Бодли кутубхнаси ва Буюк Британия миллий
кутубхонаси, Лондондаги Миллий архивда бўлдик. Иш давом этяпти, ҳужжатларни
таржима қиляпмиз, кейин муқовалаймиз, каталогларга киритамиз ва оммавий киобхон
учун чоп этамиз.
Манчестерда Қорахонийлар
даврида Қозоғистон
жанубида
илк марта туркий тилга таржима қилинган топилган Қуръон нусхаси топилди. У жуда катта
аҳамиятга эга. Оксфорддаги Бодлиан кутубхонасида
эса XI асрдаги форс
тарихчиси Абу
Саид Абд аль-Хайй ибн Гардизийнинг «Зейн ал-Ахбор» китоби бор экан. Унда форсий подшолар,
Муҳаммад
пайғамбара ва 1032 йилгача ҳукм сурган халифалар, шунингдек, Хуросон тарихи бўйича муҳим
маълумотлар бор. Машҳур шарқшунос олим Василий Бартольд асарларида бу китобдан
парчалар келтирган.
Алмат Абсалиқов, Қозоғистон
Республикаси Қўлёзмалар Ва Ноёб Китоблар Миллий Маркази Бош Эксперти:
– Манчестердаги Жон
Райлендс кутубхонасида сақланган Қуръоннинг ўзига хослиги шундаки, у X-XII асрларда, Қорахонийлар даврида илк марта туркий тилга таржима қилинган. Абу Саид Абд аль-Хайй ибн Гардизийнинг
«Зейн ал-Ахбор» китоби XI асрда ёзилган. Унинг бутун дунёда фақат битта нусхаси
сақланиб қолган. Биз Бартольд орқали ушбу асар ҳақида маълумот олганмиз. Уни
тўла ўрганиш ниятидамиз. Келажакда тарихий маълумотлар манбаи сифатида у илмий
айланмага киритилади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.