Қозоғистон йўловчи
ташувчи поездлари парки янги авлод вагонлари олади. Халқаро йўналишларда «45» серияли
инновациявий моделдан фойдалана бошлашди. Ваконлар Петропавловскдаги заводда
ишлаб чиқарилади. Поезддаги 8 та вагон силкинишларни камайтирувчи пневмоускуна
ҳамда занглашга қаршилик қилувчи кузов билан жиҳозланган. Купе ва плацкарт вагонларда
300 нафар ҳайдовчи жойлашади. Алоҳида эҳтиёжга эга йўловчилар учун махсус ўрин
ажратилган. Вагонлар хавфсизлик ва шинамлик стандартларига мувофиқ. Иқлим
созланади, ҳаво тозаланади, шовқин камайтирилган. Ички ҳароратни йўловчи
белгилайди. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда йўловчи вагонларини янгилаш
ишлари давом этяпти. Жорий йилда 200 та янги вагон харид қилинади, 2030 йилгача
800 таси янгиланади. Бу эса паркнинг 90 фоизи дегани.
Дияр Нусипқўжанов, «Йўловчи ташиш» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Давлат раҳбари
топшириғига кўра кенг кўламли реконструкция, темирйўлларни, вокзалларни модернизациялаш
ишлари олиб бориляпти, миллий йўловчи ташувчи ташкилот вагонлари янгиланяпти.
Сўнгги 4 йил ичида ўзимиздаги ишлаб чиқарувчидан 436 та вагон харид қилинди.
Улар ҳозирнинг ўзида «Павлодар – Туркистон», «Павлодар – Алмати», «Қизил Ўрда –
Семей», «Манғистау – Атирау» каби ички, «Алмати – Саратов», «Алмати –
Новосибириск» каби халқаро йўналишларда қатнаяпти.
Артём Павлингер, «Railways Systems Kz» тижорат директори::
– Асосий маҳсулот Қозоғистонга
бериляпти. Ҳозир биз модернизацияланган вагонлар чиқаряпмиз. Улар таъмирдан
кейин 350 минг километр юра олади. Бу эса одатдаги кўрсаткичдан икки марта кўп.
Инновациявий ярим вагон устида ишлаяпмиз, у қўшни давлатларнинг вагонларидан
устун бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

