Давлат раҳбари янги тайинланган Қирғизистон
Республикасидаги Қозоғистон элчиси Абилқайир Сқақовни қабул қилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев қардош Қирғизистон билан дўстлик, яхши қўшничилик,
стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш
муҳимлигини таъкидлади. Президент Абилқайир Сқақовга транзит-транспорт, энергетика, сув, қишлоқ хўжалиги, шунингдек,
рақамлаштириш, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали икки томонлама
ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

