Қозоғистон ва
Уммон ўртасида ҳамкорлик фаол ривожланяпти. Араб давлатидан республикамизга
келтирилган инвестиция ҳажми 260 миллион доллардан ошди, товар айланмаси тобора
ортяпти. Лекин имкониятлар бугунги кўрсаткичларга қараганда анча катта.
Мамлакатлар бир-бирига тақдим эта оладиган
маҳсулотлари етарлича кўп. Шу жумладан, Уммоннинг Форс кўрфазидаги
стратегик жойлашувини ҳисобга олсак, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик
имкониятлари ортади. Денгиз портлари орқали Африка, Европа ва Осиё билан алоқа
боғлаш мумкин. Бу Қозоғистон товарлари учун янги бозорларга йўл очади. Тез
кунларда Маскатда ўтказилиши кутилаётган биринчи ҳукуматлараро комиссия
йиғилишида ушбу масала ҳам кўрилади. Астанада бўлиб ўтган Уммон султонлиги
миллий куни байрамида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантиров шуни
таъкидлади. Уммон элчиси Муҳаммад ал-Баҳраний фикрича, икки томонлама мулоқот
сўнгги йилларда фаоллашди. Ҳозир Қозоғистон — Уммон инвесттиция жамғармаси
тузиш устида иш олиб бориляпти. Алмати-Маскат бевосита рейслари ва ўзаро
визасиз кириш-чиқиш тартиби тадбиркорлик алоқалалри ва туристик контактларни
ривожлантиради.
Мухаммад
ал-Баҳраний, Уммон султонлиги элчиси:
- Икки томонлама алоқаларнинг ривожланиши
давлат раҳбарлари — Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Султон Хейсам бин Тариқ ал Саид ҳазрати
олийларининг умумий фикрлаши ва сиёсий иродасини ўзида акс эттиради. Энг юқори
даражада ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган қизиқиш мавжуд ва биз келажакда кўп
нарсаларга эришилишига ишонамиз. Мамлакатларимиз ўртасида Иккиламчи солиқ
солиниши олдини олиш тўғрисида шартнома мавжуд. Бу эса тадбиркорлик алоқаларини
ривожлантиришга йўл очади. Ҳамкорлик кўплаб истиқболли йўналишлар —
технологиялар, сунъий интеллект ва киберхавфсизликдан тортиб, ўзаро савдони
кенгайтиришгача қамраб олган.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Агарда биз Форс кўрфази билан алоқаларни
ривожлантириш тўғрисида сўз очсак, Уммон салоҳияти тўла-тўкис очилмаган
мамлакатлардан бири эканлиги шубҳасиз. Ундаги бир қанча ишлаб турган портларни
кўрсатиш мумкин. Буларнинг ҳаммасини биз фаол ўрганяпмиз. Аввал айтганим каби,
ҳукуматлараро комиссия йиғилишидан сўнг дастлабки натижаларни кўрамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

