2023 йилда
Қозоғистон Ҳукумати 32 қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Улар қаторида жамоат
тартибини сақлаш, иқтисод ва бюджет, медиа, шунингдек, ижтимоий соҳага оид
ҳужжатлар бор. 5 қонунни Давлат раҳбари имзолади, 20 тасини Парламент кўриб
чиқяпти, 5 таси Вазирлар маҳкамасида, 2 тасини давлат органлари ўрганяпти.
Келаси йилда Ҳукумат 18 қонун лойиҳаси тайёрлаши режалаштирилган. Улар қаторида
рақамли кодекс, инновациявий фаолият соҳасига давлат ёрдами кўрсатишни
такомиллаштириш тўғрисида қонун ҳам бор. Оқибатда IT-соҳасида ишлар қайта йўлга
қўйиш, истиқболли стартаплар сонини ошириш, қўшимча инвестициялар жалб этиш
имкони туғилади, деб таъкидланди.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Таълим ва фан
соҳасини ривожлантириш, шунингдек, университетларнинг барқарор
молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида «Мақсадли капитал жамғармаси тўғрисида» қонун ишлаб
чиқилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида коррупцияни камайтириш учун касбий ҳалолликни текшириш ташкилоти жорий
этилади. Давлат бошқарувидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш учун зарур қонун
лойиҳалари ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.