Алматида Умуммиллий коалиция аъзолари янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш
учун молиячилар билан учрашди. Шу жумладан, янгиланган Асосий қонуннинг асосий устун
жиҳатларида тўхталди. Шу жумладан, шаффоф ҳуқуқий
тизим ва «давлат инсон учун» тамойилига ўтиш масаласи кўрилди. Мутахассислар фикрича, ҳужжат молия бозорини тартибга келтириш механизмларини такомиллаштиради. Қозоғистонликлар учун бу банк омонатлари ва суғурта маҳсулотлари ишончлилиги ошиши,
дегани. Янги Конституция миллий валюта мақомини белгилайди, ҳуқуқий барқарорлик ва инвестициявий иқлимни яхшилайди.
Мадина Абилқасимов, Қозоғистон Республикаси Молиявий бозорни тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси:
- Умуман олганда, молиявий сектор учун ҳуқуқий муҳит
ўзгаришларини олдиндан кўра олиш жуда муҳим. Давлат раҳбари ташаббуслари шундай инвестициявий муҳит яратди. Бугунги кунда биз унинг рейтингларда акс этаётганини кўриб
турибмиз. Шунинг учун
молиявий сектор учун янги Конституция лойиҳасида
кўзда тутилган жиҳатлар муҳим.
Таъкидлаш лозимки, Умуммиллий коалиция филиаллари мамлакат
бўйлаб фаолият юритди. Унинг вакиллари шаҳар ва туманлар аҳолиси билан учрашди,
янги Конституция жиҳатларини батафсил тушунтирди, аҳолини ташвишлантирган
саволларга жавоб берди. Атирауда минтақавий коалиция аъзолари «Фуқаролар учун
ҳукумат» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда янги Асосий қонунда ўз аксини
топган институционал ўзгаришларни муҳокама қилди. Учрашув қатнашчилари фикрича,
янги Конституция лойиҳаси Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
стандартларга мувофиқ иш юритиш истагини ўзида акс эттирди.
Берикқали
Сарсенғалиев, Атирау вилояти минтақавий коалиция аъзоси:
– Шуни ишонч билан айта оламизки, аҳоли янги Конституция
лойиҳасига, ундаги асосий ўзгаришларга катта қизиқиш билан қараяпти. Айниқса,
таълим, ёшлар ҳуқуқлари ва ижтимоий ёрдам бўйича кўплаб саволлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

