Давлат раҳбари Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Давлат раҳбари Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Қозоғистон Президенти Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев геосиёсий факторлар, демографик прогноз ва миграция сиёсатини рўёбга чиқаришда аҳолининг кўчиш сабабларига эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари ноқонуний миграция олдини олиш, инсон капиталини ривожлантириш зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Йиғилиш сўнгида Ҳукуматга қатор топшириқлар берилди. Шу жумладан, давлат органлари вазифалари қайта кўриб чиқилиши ва таҳлил этилиши, миграция соҳасидаги барча ахборот тизимлари интеграция қилиш бўйича фаолият кучайтирилиши лозим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси