Қозоғистон ва Хитой алоқалари кенгайиши кутиляпти

В2В учрашувлар, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш, контрактлар имзолаш.  Астанада ҳар йили бўлиб ўтадиган Хитой товарлари кўргазмасида тадбиркорлар Осмон ости мамлакати ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирди. Тадбирга қўшни давлатдан 300 нафардан зиёд бизнес вакили келди. ХХР мамлакатимизнинг энг йирик ва стратегик ҳамкорлари қаторига киради. Ўзаро товар айланмаси фаол ўсаётганини рақамлар ҳам тасдиқлайди: 2023 йилда бу кўрсаткич 31 миллиард долларни ташкил қилди ва салкам қирқ фоизга ўсди.

Чжан Сяо, Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:

- Ушбу кўргазма мамлакатларимиз орасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашишига, жадаллашишига кучли туртки бериши ишонаман. У икки давлат раҳбарларининг ўзаро товар айланмасини икки марта ошириш бўйича берган топшириғини бажаришга ўз ҳиссасини қўшади.

Савдо алоқаларининг кучайишига транспорт-логистика алоқалари, шунингдек, E-commerce ривожланиши ҳам таъсир қилади. Энг йирик Хитой маркетплейслари – JD.com ва Alibabaда Қозоғистон миллий павильони очилди. Ҳозир мамлакат ишлаб чиқарувчиларини Осмон ости мамлакатида оммалашган яна бир майдончага олиб чиқиш масаласи кўриляпти. Эслатамиз, географик ҳолати туфайли мамлакатимиз электрон савдо учун асосий транзит хабга айланишга интилаяпти.

Асель Егембердиева, «QazТrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори ўринбосари:

- Ҳозир Синцянь-Уйғур мухтор тумани, Сычуань провинцияси билан кенг қамровли фаол алоқалар ўрнатилган. Жорий йилнинг сентябрь ойида «Марказий Осиё - Қозоғистон» халқаро маркази очилиши кутилаётган Цзянсу билан музокаралар давом этяпти. Қозоғистон бу тадбирда товарларини тақдим этади, унга давлат органлари ва квазидавлат органлар вакиллари боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси