Сенаторлар Президентнинг БМТдаги баёноти ҳақида

Қозоғистон –  дунёвий тинчлик ўрнатиш фаолиятининг олдинги сафларида. Давлат раҳбари БМТ Бош ассамблеяси дебатларида муаммоларни очиқ кўрсатди ва глобал бўҳронни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар билдирди. Парламент юқори палатаси депутати Али Бектаев фикрича, Қозоғистон етакчиси инсоният манфаатларини ҳимоя қилади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи хаб вазифасини бажара олиши тўғрисидаги таклифи алоҳида эътибор талаб қилади. Бу тадбир Марказий Осиёда таранглик юз беришининг олдини олади, минтақада иқтисодий ривожланиш учун қулай иқлимни сақлаб қолади. Умуман олганда, давлат раҳбарининг Нью-Йоркка амалий сафари ва учрашувлари унинг минтақа эмас, дунё миқёсидаги нуфузли раҳбарлардан бири эканлигига гувоҳлик беради, дея таъкидлади сиёсатчи.

Али Бектаев, Қозоғистон Республикаси Парламент сенати депутати:
- Президент ҳар вақтда бўлгани каби ўткир муаммоларни кўтарди. Бу Давлат раҳбарининг тарихий сафари, деб ҳисоблайман. Унинг чиқишларида барча муҳим масалалар қамраб олинди. Президент нуфузи, обрў-эътибори давлатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларни, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётини таъминлашда катта ўрин тутади. Қозоғистон иқтисодиётига инвестиция келишини, шунингдек, дунёдаги геосиёсий таранглик юмшайди, деб кутамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.