Давлат ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишонч бўлиши лозим. Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат бизнес ҳамжамияти билан учрашувда таъкидлаганидек, давлат хизматчилари ҳар бир
тадбиркорни эҳтимолий тартиб бузувчи
сифатида кўрмаслиги керак. Давлат тадбиркорларга ёрдам кўрсатиши лозим. Президент тадбиркорлар ва давлат девони ўртасида мутлақо янгича муносабатларни
шакллантиришга чақирди. Бошқа
айтганда, «жамоат шартномаси» тузилиши керак. Унинг моҳияти шундаки, давлат бизнес ривожланиши учун
шарт-шароит яратади ва хусусий
мулкни муҳофаза қилади. Тадбиркорлар
эса ўз навбатида зиммасига олган вазифаларни бажаради. Солиқ тўлаш ва иқтисодиётга инвестиция киритиш, иш ўринлари яратиш ва ходимлар учун қулай шароит яратиш бизнеснинг
асосий хизматлари қаторига киради.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси президенти:
- Давлат девонининг вазифаси – мамлакатда қонуний тадбиркорлик ривожланишига ҳар
томонлама ёрдам бериш. Қонунчилик доирасидан ташқарида бизнесга қўйилган ҳар қандай тўсиқ – давлат миқёсидаги
жиноят. Мен Президентнинг вазифаси Қозоғистонни йирик, ўрта ва кичик бизнес учун қулай давлатга айлантириш, деб ҳисоблайман.
Президент қисқа муддатда ҳал қилиниши лозим бўлган қатор вазифаларни тилга олди. У ўз нутқида биринчи навбатда Қозоғистон халқига Мактубида тилга олинган иқтисодий тараққиётга янгича ёндашувга алоҳида эътибор қаратди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти:
- Биз иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоизга чиқаришимиз зарур. Бунинг учун бизнеснинг хусусий ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Мазкур йўналишда қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Лекин ҳозирча бизнес ривожи мавжуд бўлган салоҳиятга мос эмас. Бизга сифат ўзгаришлари даркор. Аввало давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги асосда қуришимиз керак.
Давлат
раҳбари мамлакат тадбиркорларини металлургия, кимё, машинасозлик ва бошқа
соҳаларда йирик лойиаҳаларни рўёбга чиқаришга чақирди. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, давлат девони ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор
қаратиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.