ЕТТБ Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

ЕТТБ Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Мамлакат Бош вазири Алихан Смаилов ЕТТБ вице-президенти билан учрашди. Алан Пий маълум қилишича, молиявий ташкилот 2060 йилга бориб, Қозоғистон иқтисодиётини декарбонлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдор. Хусусан, банк Алматидаги ТЭЦ-2 ни кўмирдан газга ўтказиш учун инвестиция киритишга тайёр. Шунингдек, Қозоғистондаги қатор қайта тикланувчи энергия манбалари ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ниятида. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 30 йил давомида Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки билан ҳамкорликда умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган 300дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.