Қозоғистон ва Грузия: ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Грузия: ҳамкорлик кенгаймоқда

Экспорт ҳажмини ошириш, янги шартномалар тузиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Шу мақсадларда Грузиянинг Тбилиси шаҳрига Қозоғистон савдо миссияси ташриф буюрди. Бизнес-форумда мамлакатимиздан макарон, қандолат маҳсулотлари, туз ва бошқа товарлар экспорт қилувчи йигирмадан ортиқ компания қатнашди. Тадбиркорлар икки давлатнинг транзит имкониятлари Европа бозорларига чиқишда кўприк бўла олишини яхши билади. 

Эрекле Канделаки, компания импорт менежери:

– Барча масалаларда келишиб оламиз, тегишлича шартнома  имзолаймиз, деб умид қиламан. Ҳозирча аниқ рақамларни айта олмайман, лекин қатор йирик компаниялар билан келишиб олдик.

Азамат Асқарули, QazTrade бош директори:

- Умуман олганда, бугун умумий қиймати 11,2 миллион доллар бўлган бешта келишув имзоланди. Ўтган йили экспорт ҳажми 25 миллион долларни ташкил қилганди. Бу тадбирда шартномаларнинг ярмини ёпдик. Жорий йилда биз Грузия билан товар айланмасини икки марта оширишга эриша оламиз, деб ўйлайман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.