Астанада инвестициялар ҳажми тобора ортяпти. 9 ой ичида бу кўрсаткич ўтган
йилгига нисбатан16 фоизга ортди ва 1 триллион 140 миллиард тенгега
етди. Пойтахт ҳокими Президентга шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берди. Женис Қасимбек иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам маълумот
тақдим этди. Ўтган йили «Жанубий-Шарқ» газ-иссиқлик станцияси ва ТЭЦ-3 ҳамда «Турон» станцияларининг биринчи
босқичлари ишга тушди, Астанада иситиш
қувватлари етарли. Йил охиригача «Турон»нинг иккинчи
навбати фойдаланишга топширилади. «Тельман» станцияси қурилиши бошланди, «Жанубий-Ғарб» объекти
лойиҳалаштириляпти. Қабул
ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев инфратузилмаларни такомиллаштириш бўйича
топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси