Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Она Ватан» монументига гулчамбар қўйишда қатнашди. Давлат раҳбари ва тадбирга йиғилган уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнаткашлари, жамоатчилик вакиллари Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади. Президент оркестри Давлат мадҳиясини ижро этди, фахрий қоровул ротаси йиғилганлар олдидан шахдам қадамлар билан ўтди. Президент фахрийларни Ғалаба куни билан қутлади. Эслатамиз, ҳозир Қозоғистонда 148 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади.
Бақитжан Ертаев, «TAYELSIZ QAZAQSTANNYN HALYQ BATYRLARY» республика жамоат ташкилоти бошлиғи:
- Ушбу кун – абадий унутилмас тарихий сана. Бауржан Мўмишули, Рахимжан Қўшқарбаев, Талғат Бигелдинов, Алия Мўлдағулова, Маншук Маметова ва бошқа Қозоғистон ботирлари Ғалабани яқинлаштириш учун беқиёс ҳисса қўшган.
Берик Асилов, Қозоғистон Республикаси Бош прокурори:
- Барча қозоғистонликларни мазкур ажойиб байрам билан табриклайман. Соғлик-саломатлик, бахт, ва энг муҳими, ўша мудҳиш замонлар қайтмаслигини тилайман. Қаҳрамонлар жасорати унутилмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.