Астанадаги Қозоғистон Президенти архивида афсонавий Панфилов дивизияси шаклланишининг 85 йиллиги ва унинг
жангчилари ғалабаларига бағишланган тарихий-ҳужжатли кўргазма очилди. Экспозицияга
аввал номаълум бўлган 50 тадан зиёд архив материаллари қўйилди. Улар қаторида Бауржан Мўмишули ва Малик Ғабдуллиннинг ноёб фотографиялари, генерал-майор Иван Панфиловнинг шахсий иши, 316-ўқчи дивизиянинг жанговар ҳисоботлари, Алматида шаклланиши ҳамда жанговар йўли тўғрисидаги ҳужжатлар, кинохроника кадрлари бор. Кўргазма Ватан ҳимоячиси куни ва Ғалаба кунига
бағишланди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, экспозиция панфиловчилар тарихи ҳақида ҳикоя қилиш, ёш авлодга
шонли хотираларни узатишга химат қилади.
Алия Мустафина, Қозоғистон Президенти Республики архиви архиви директори:
- Ҳужжатлар, ноёб
ёдгорликлар қаторида шу кунгача сақланиб қолган қизиқарли, дивизия шаклланишидан бошлаб олинган фотографиялар бор. Дивизия тайёрланган, ўқитилган, Алмати шаҳрида таълимий тадбирлардан ўтган. Мазкур тадбир ватанпарварлик тарбиясига, ёшлар, янги авлод ўтмишни, тарихдаги муҳим воқеаларни ҳис қилишига,
улар билан фахрланишига йўналтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

